2009 йил Туркия давлати Истамбул шаҳрида Жаҳон Шарқ якка кураш ассоциацияларини конгресида, Комбат Айкидо Усмонов йўналишини тақдим этилди. Конгресда комиссия комбат айкидо Усманов йўналишини кўриб урганиб чиқиб бир овоздан маъқуллашди ва Халқаро Комбат Айкидо Ассоциацияси Усмонов йўналиши деб тан олишди. Ўзбекистон «Реал Айкидо» федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 20 февралда №626-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. 2010 йил 24 майда ушбу Федерация номи ўзгартирилиб, Ўзбекистон «Комбат айкидо» федерацияси номи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан №626п-сон билан қайта рўйхатга олинди. 2011 йил 26 августида ушбу Федерация номи ўзгартирилиб Халқаро “Комбат Айкидо” Ассоциацияси номи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан №626-п-сон билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган, 2014 йил Халқаро «Комбат Айкидо» Ассоциацияси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2014 йил 22 декабрда 626-п-сон билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. Комбат Айкидо спорт турининг ичида 11 та мусобақа йуналиши мавжуд, бўлардан 1) Кургазмали чиқиш, 2) Лайт конкакт, 3) Фул контакт А, 4) Фул контакт Б, 5) Нокдаун А, 6) Нокдаун Б, 7) Комбат кураш, 8) Пичоқ жанги, 9) Чамбара калта қилч, 10) Чамбара узун қилич ва 11)Муайборан.